Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистонда кинематография тўғрисида қонун қабул қилинади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 23.02.2016, 10:15

Ўзбекистонда “Кинематография тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17 февраль куни тасдиқланган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурида кўзда тутилган. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.

Қарорда таъкидланишича, айни пайтда Ўзбекистонда кинематография соҳасидаги давлат сиёсати бир қатор қонун ости ҳужжатлари орқали тартибга солинади, улар муаммоларнинг тор доирасини ўз ичига олади. Кўплаб қонуний муносабатлар қонунчилик билан умуман тартибга солинмайди.

Янги қонун кинематография ва унга боғлиқ соҳаларга нисбатан қонуний назоратнинг ягона ва тўлиқ тизимини ўрнатади.

Қонун, хусусан, фильмни ишлаб чиқиш, тарқатиш, сақлаш ва намойиш қилиш, киносаноатнинг иқтисодий асослари, хорижий фильмлар ижараси, шунингдек, ушбу соҳада фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси масалаларини қамраб олади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа