Долзарб мавзулар Абитуриент

Неймар “Барселона” билан шартномасини узайтириш борасида дастлабки келишувга эришди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 23.02.2016, 14:23

"Барселона" етакчиларидан бири Неймар жамоа билан амалдаги шартноманиси узайтириш борасида дастлабки келишувларга эришди. Бу ҳақда Cope нашри хабар берган.

Маълумотларга қараганда, томонлар 2018 йил ёзига қадар мўлжалланган шартномани 2021 йилгача узайтиришади.

Бундан аввал, бразилиялик иқтидор эгасига “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” клублари қизиқиш билдиришган. “Қироллик клуби” 24 ёшли футболчи учун 190 млн евро таклиф қилганди. Бироқ, ўшанда музокаралар охирига етмаган.   

Жорий мавсумда Неймар каталонияликларнинг барча турнирларида 32 маротаба майдонга тушиб, 23 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Манба: Uff.uz

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии