Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Жозе Моуриньо Манчестерда ўзига уй топиб қўйди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

“Челси” клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо катта эҳтимол билан мавсум якунида “Манчестер Юнайтед” жамоаси устозига айланади.

Шу сабабдан, 53 ёшли тажрибали мутахассис Манчестер шаҳрида ўзига уй топиб қўйди ва яқин орада у ерга кўчиб ўтади. Португалиялик мураббий “қизил иблислар” бош мураббийи Луи ван Гал ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Сўнгги пайтларда “Манчестер Юнайтед” мухлислари ва жамоа раҳбарияти голландиялик мураббийнинг олиб бораётган ишидан норозилик билдирган.

Шунинг учун, уни ишдан бўшатишмоқчи.

Маълумот ўрнида, Луи ван Гал бошқарувидаги “МЮ” Англия чемпионати 26-туридан сўнг 41 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасини эгаллаб турибди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии