Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

2016 йилдан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «Очиқлик индекси» эълон қилиб борилади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ролига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда парламент аъзолари, вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари вакиллари, олимлар, журналистлар иштирок этди. 

Бугунги кунда юртимизда бир минг тўрт юздан кўпроқ оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда. Уларнинг олтмиш фоизга яқини нодавлат оммавий ахборот воситаларидир. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот манбалари ҳам йилдан-йилга такомиллашмоқда. 

Семинар иштирокчилари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги бўйича мониторинг олиб бориш ва унинг баҳолаш усуллари билан таништирилди. 

– Қонунчилигимизга мувофиқ, жорий йилдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлик бўйича вазифаларни амалга ошириш даражасини баҳоловчи «очиқлик индекси» эълон қилиб борилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев. – Бу жараёнда рейтинг баҳолашни ташкил этишда давлат органларининг оммавий ахборот воситалари, фуқаролик институтлари билан ҳамкорлиги алоҳида мезон этиб белгиланди. 

Семинарда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг роли, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан аҳолининг хабардорлигини оширишда матбуот хизматлари ва журналистларнинг ўрнига доир маърузалар тингланди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии