Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Mars шоколадларининг ичидан пластмасса топилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Шу муносабат билан Американинг Mars компанияси савдодан тўрт миллион дона ширинликни қайтариб олади.

Мазкур шоколад Нидерландиянинг Вехель шаҳрида ишлаб чиқарилган, дея хабар беради Euronews.

Германия истеъмолчилари шоколад ичидан пластик бўлакларини топишди — шу сабабли бутун партияни қайтариб олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Маrs», «Snickers» ва «Мilky way» 55 та мамлакат савдо расталари ҳамда савдо автоматларидан қайтариб олинади. Ушбу шоколадларнинг яроқлилик муддати шу йилнинг июнь ойидан кейинги йилнинг январ ойигача эди.

Ҳозирча пластмассанинг шоколад ичига тушиб қолиш сабаблари аниқланмаган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии