Долзарб мавзулар Абитуриент

“Сурункали томоқ оғриши буйракка зиёнми?”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 24.02.2016, 15:00

— Кунлар совиши билан ўғлимнинг томоғи оғриб қолади. Қанча даволансак ҳам, қайталанаверади. Томоқ яллиғланиши буйракка таъсир этиши мумкин, деб эшитгандим. Шу ростми?

Гулнора Соатова, Ангрен шаҳри

Республика болалар бош уронефрологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Жуманазар Бекназаров: 

— Тишлар чириши (кариес), томоқнинг бодомча безлари яллиғланиши ёки организмдаги бирор-бир сурункали шамоллаш, йиринглаш ўчоғи туфайли буйрак хасталиги келиб чиқиши мумкин. Чунки айнан шамоллаш, кариес ва оғиз бўшлиғи касалликларини қўзғатувчи  инфекциялар ҳамда унинг қайсидир миқдордаги заҳарлари сурункали равишда қонга ўтиб, буйракларда “меҳмон” бўлишади. Табиийки, “меҳмонлар”нинг у ерда қўним топиши ушбу аъзо хасталанишига олиб келади. Айниқса, ангина, тонзиллит асоратлари натижасида буйракда гломерулонефрит касаллигининг ривожланиш хавфи ортади. Шунингдек, оёқдан зах ўтиши, совуқ қотиш туфайли циститга чалиниш ва ўз вақтида тўғри даволанмаслик пиелонефритни келтириб чиқаради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии