Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Муҳаббат тафти”: Анжалига суиқасд қилинди. Жиноятчи ким?

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 24.02.2016, 15:28

«Менинг юртим» канали орқали намойиш этилаётган «Муҳаббат тафти» сериалининг ишқибозлари воқеаларнинг кейинги ривожидан ҳайратга тушишлари аниқ. Нега дейсизми? Келинг, яхшиси сериал қаҳрамонларини қандай саргузаштлар кутаётгани билан таништирсак. Ишончимиз комилки, барча саволларингизга жавоб тополасиз. 

  • Кхуши Шьям билан қандай муносабатда бўлишни билмаяпти. Мадхумати Шьямга туйғуларимни ўйин қилма дейди. Кхушиннинг пўписаларига жавобан Шьям Акаш ва Пайялни уруштириб қўйишини айтади. 
  • Анжали билан тўқнаш келган Кхуши Шьямни фош этмасликка қарор қилади. Арнав Лаваньяга уни севмаслигини ва бу ҳақда оиласидагиларга маълум қилишини айтади. Лаванья буни қандай қабул қилади? Наҳот рози бўлса? 
  • Мадхумати ва Кхуши, Райзадлар оиласининг Шьям тўғрисидаги қарорини кутишмоқда. Кхуши ҳақиқатни айтолмаганидан афсусда. Пайял ўтган ишларни унутиб, бор диққат-эътиборини бўлажак унаштирув маросимига қаратишни ўйлаяпти. 
  • Лаваньянинг юрагини тилка пора қилган Арнав қилган ишидан пушаймон. Кхуши, Шьям ҳақида билганларини Анжалига айтмоқчию аммо қўрқаяпти. Нани, Шьямни Кхушининг оиласига таништиради. Мадхумати Манорамани койийди. 
  • Лаванья, Арнав билан муносабатларига нуқта қўйилганини Кхушига маълум қилади ва бу ҳақида ҳеч ким билмаслигини тайинлайди. Пайял ва Акашнинг унаштирув маросими бўлиб ўтади. Маросимда Арнав, Лаванья билан фотиҳаси бузилганини ошкор қилади. 
  • Кхуши, Арнавнинг қилган ишидан ғазабда. У Лаваньяни уйни тарк этишини истамайди. Нани фотиҳа бузилишиги нима сабаб бўлганини сўраб, Арнавни сиқувга олади. Лаванья бу қарор иккисининг ҳам хоҳиши эканлигини айтади. 
  • Шьям тўғрисида айрим маълумотларга эга бўлган Кхуши бу ҳақда ҳеч қачон оғиз очмаликка аҳд қилади. Райзадлар оиласида Арнавни фақат Анжали қўллаб-қувватлайди. Ювиниш хонасида Кхуши  Акашга тақлид қилади. Арнавни, Пайял деб ўйлаган Кхуши уни ичкарига киритади. 
  • Кхуши фотиҳа маросимининг ташкилий ишлари билан Анжалига ёрдам беради. Шьямга кўйлагини алмаштиришни буюрган Анжалининг ҳаракати Кхушиннинг эътиборидан четдан қолмайди. Манорама Сиднейлик меҳмон Нанду Кишоренинг ташрифидан ғоят хурсанд. 
  • Шьям, кунлик ҳаражатларини ҳисоблаб боришни Анжалидан илтимос қилади. Арнав, Пайял ва Акаш шарафига уюштирилаётган оқшом ҳақида хабар қилади. Кхуши ва Нанда оқшом чоғи ҳинд урф-одатларига кўра рақс тушиб, қўшиқ куйлашни режалаштиришади. Кхуши, Шьямнинг асл мақсадини била оладими? 
  • Кхушининг Арнавдан жахли чиққан. Арнав оқшом вақти ҳиндча урф-одатлар бўлишини истмаяпти. Акаш, Кхуши орқали Пайялга мактуб бериб юборади. Кечроқ Акаш уларнинг хонадонига ташриф буюради. Кхуши кутилмаганда тўпиғини қайилтириб олади ва оқшомга боролмаслигини айтади. Бу орада Нандуга бир илтимос билан мурожаат қилади. Қизиқ, Кхуши Нандуга нима деди? 
  • Кхуши, Нанда Кишоре билан жуфтлик  сифатида ташриф буюришини эшитган Арнав дарғазаб. Меҳмонларнинг зерикканини билган Кхуши ташаббусни қўлга олади. Нанду Кишоре билан бирга у ҳиндча мусиқага рақс тушади. 
  •  Оқшомдан сўнг Арнав, Кхушини кузатиб қўймоқчи бўлади. Аммо у Нанду билан кетаётганини айтиб рад этади. Иккала оила ҳиндча расм-русмларга кўра тўй маросимига ҳозирлик кўраяпти. Тайёргарлик  вақти  Анжали, махсус ёлланган хореографни Кхуши  ва Пайялга таништиради. Хореограф Кхуши ва Арнавни жуфтлик сифатида танлайди, аммо Арнав у билан рақс тушишни истамайди.
  • Кхуши ва Нанда Кишоренинг биргаликдаги рақси аранг эпақайга келади. Шьям рақс репетициясига қўшилиб, Кхушинни Анжали билан уриштириб қўймоқчи бўлади. Мадхумати ўзи кийган тўй либосини Кхуши учун ҳозирлайди.  Кхуши, Арнавнинг жиғига тегиш учун Нандудан фойдаланади. 
  • Хореограф Кхуши ва Арнавдан биргаликда рақс тушишларини сўрайди. Аммо улар яна рад этишади. Шьям, Кхушиннинг ишончини қозониш учун яна режа тузмоқда. Нанда Кишоренинг фикрича, инсон ўз муҳаббатини янги йил оқшомида ҳам учратиши мумкин. Нега у буларни хаёл қилаяптийкин?
  • Мадхумати ўзининг тўй либосини Кхушинга совға қилади. У Гарима билан биргаликда куёвнинг оиласи учун бериладиган совға-саломларни муҳокама қилади. Анжали тўй куни рақс тушишдан бош тортади. Арнав, телефонда Кхуши билан суҳбатлашаётган Нанди Кишорени учратиб қолади. 
  • Пайялни  ташқарига чиқишга кўндира олмаган  Акаш, уйга кириш йўлини излайди. Мадхуматининг кўзига кўринмаслик учун Акаш стол тагига яширинади. Шьям Анжалининг жонига қасд қилмоқчи. Шу мақсадда уни ҳовуз ёнига олиб келиб, итариб юборади. 
  • Манораманинг эри Анжалини қутқариб қолиб, Шьямнинг режасини чиппакка чиқаради. Мадхуматидан беркинаётган Акаш бехосдан столга урилиб кетади. Нанда Кишоре ҳам ярим тунда Акашдек йўл тутиб, ўғринча уйга киради. Мақсади Кхушинни кўриш.  Арнав, телефонни олиш учун Кхушиннинг хонасига келади. 
  • Кхуши норозилик кайфиятида Арнавга бақиради. У бўлса, уйдагиларни уйғотиб юбормаслик учун пастроқ оҳангда гапиришини сўрайди. Нанду Кишоре, Кхушиннинг хонаси қаршисида. Турфа хаёллар билан эшикни охиста чертади. Унга Мадхумати пешвоз чиқади.  
  • Кутилмаган учрашув учун Кхуши ва Арнав бир-бирини айблайди. Арнав ва Акаш, Нанду Кишоренинг йўлига ғов бўлишади.  Тун ярмида Анжали, Шьямнинг юзига тикилиб қарайди. У бўлса, бу онда Кхушиннинг суратини томоша қилаётганди.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии