Долзарб мавзулар Абитуриент

Гули Асалхўжаева опаси билан келишолмай қолгани сабабларига ойдинлик киритди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 24.02.2016, 16:43

Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида 19—21-феврал кунлари опа-сингил хонандалар — Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг концерт дастури бўлиб ўтди. Концерт арафасида опа-сингил ўртасида келишмовчилик юз берди. Тарқалган турли гап-сўзларга кўра, хонандалар биргаликдаги концерт дастурида нечтадан қўшиқ айтиш борасида келиша олишмаган.

Бу гаплар қанчалик асосли эканлигини аниқлаш мақсадида “Дарё” нашри Гули Асалхўжаева билан боғланди.

Маълумот учун, концертда икки санъаткор жами 31 қўшиқ куйлади.

“Саккиз йил давомида концерт бермаганимиз сабабли, опамда ҳам, менда ҳам анча қўшиқлар йиғилиб қолган экан. Назаримизда, бир қўшиқни айтсак, бири қолиб кетаётгандек туюлаверди. Шу сабаб ўртамизда тўғри маънодаги ижодий баҳслар бўлиб турди, кейинги йилдан алоҳида-алоҳида концерт бермасак бўлмайди, деган ҳазиллар ҳам қилиб турдик. Аммо буни асло жанжал деб ўйлаш керак эмас” — деди Гули Асалхўжаева. 

Эслатиб ўтамиз, Мавлуда ва Гули Асалхўжаевалар концертдан олдин бироз тортишиб қолгани ҳақида маълумот берган эдик.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии