Долзарб мавзулар Абитуриент

Непалда йўқолган самолёт парчалари топилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 24.02.2016, 16:51

Непалда Tara Air авиакомпаниясининг йўловчи ташувчи самолёти бортида бўлган 23 киши ҳалок бўлган, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Қулаган самолёт бўлаклари қидирув-қутқарув операцияси бошлангандан сўнг тўрт соат ўтгач, Мягди округи ҳудудидан топилган. Полиция бошлиғининг сўзларига қараганда, самолёт инсон оёғи етмаган тоғли ҳудудга қулаган бўлиб, унинг майдони икки юз квадрат метрни ташкил этади. Бу ҳудудда об-ҳаво ёмон бўлган. Самолёт қулагандан кейин ёниб кетган.

Viking 9N-AHH Twin Otter самолёти 20 йўловчи билан Непалдаги Покхар-Жомсом  шаҳарлари йўналишида парвозни амалга оширган, самолёт ҳавога кўтарилганидан ўн дақиқа ўтгач, радарлар экранидан йўқолган. Самолёт учувчиси Рошан Манандхар ҳавога кўтарилгач, авиадиспетчерга парвоз аъло даража ўтаётгани ҳақида ахборот берган. Тахминларга кўра, самолёт тонгги қалин туман оқибатида тоғ чўққисига урилган. Унинг бортида Непал фуқароларидан ташқари Қувайт, Хитой фуқаролари ҳам бўлган.

Маълумот учун, Непалдаги самолётбугун маҳаллий вақт билан 7:05да йўқолиб қолган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии