Долзарб мавзулар Абитуриент

Лондон ресторанларидан бирида қуролланган эркак овқатланаётган аёлни икки соат гаровда ушлаб турди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 25.02.2016, 10:42

Лондон ресторанларидан бирида пичоқ билан қуролланган эркак ресторанда ўтирган аёлни икки соат мобайнида гаровда ушлаб турди, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Bella Italia тармоғидаги ресторанлардан бирида аёлни мажбуран гаровда ушлаб турган эркак билан музокара олиб бориш учун ўнлаб ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари етиб келган. Ресторан ўраб олинган, вазият ижобий ҳал этилгунча қадар яқин ўртадаги ресторанларда овқатланаётган мижозлардан жойларида қолишлари илтимос қилинган.

Тахминларга кўра эркак гаровдаги аёлни яхши таниган. Полиция эркакни ушлаб, қуролсизлантирган, жабрланганлар йўқ.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии