Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Дунёнинг энг кекса мушуги ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 25.02.2016, 15:00

Американинг Орегон штатида яшовчи дунёнинг энг кекса, 26 ёшли мушуги, Вельвет ҳеч қачон ижтимоий тармоқлар юлдузига айланиш кеч эмаслигини исботлади. Агар унинг ёшини инсон ёшига ўгирадиган бўлсак, бу инсон умрининг 121 йилини ташкил этади, дея хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Вельвет дунёнинг энг кекса мушуги сифатида Гиннесснинг рекордлар Китобига киритилган. Рекордчи мушукнинг эгалари Инстрагим, Фейсбукда Вельвет учун шахсий аккаунт очишган. Мушук ҳақидаги янгиликларни минглаб фойдаланувчилар кузатиб боришади. Вельвет 1989 йилнинг 1 августида дунёга келган. У илк маротаба 2014 йилда “узоқ умр кўрган мушук” унвонига сазовор бўлган. Ундан кўпроқ умр кўрган Тиффани исмли мушук ундан бу унвони тортиб олади, аммо Тиффани 2015 йилда вафот этганидан кейин, ўз-ўзидан биринчилик яна Вельветнинг ўзига қайтди.

Мушукнинг 34 ёшли соҳибаси Эшли Рид Окура ҳаётини Вильветсиз тасаввур қила олмаслигини, севимли мушуги унинг учун дунёда энг яқин дўст эканлигини билдирди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа