Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкент шаҳрида яна бир автобус ёниб кетди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 26.02.2016, 11:09

Тошкент шаҳри Туркистон ҳарбий округи яқинида 13-сонли автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи хабар бермоқда. 

 

Гуруҳга жойланган суратларда Mercedes русумли автобуснинг ёнаётгани акс этган. Яна бир бошқа суратда ҳодиса жойига ўт ўчирувчиларнинг етиб келгани ва ёнғин бартараф этилганини кўриш мумкин. 

Автобус ёниши оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келтирилмаган. 

 

Маълумот учун, ўтаётган ҳафтада Тошкент шаҳрида икки марта йўловчи автобуси ёниб кетди. Бундан аввал 23-февраль куни пойтахтнинг Узбум бекатида 12-сонли Mercedes автобуси ёниб кетган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа