Долзарб мавзулар Абитуриент

Москва-Таиланд йўналишида учаётган Boeing самолёти Тошкентга фавқулодда қўндирилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 26.02.2016, 12:04

Россиянинг Домедово аэропортидан Пхукетга парвоз қилаётган “Азур-Эйр” авиакомпаниясининг  Boeing 767-300 самолёти Тошкент шаҳрига фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Самолётнинг фавқулодда қўнишни амалга оширишига двигатель мойи даражасининг пасайгани туфайли  датчикнинг ишлаб кетиши сабаб бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун 26 февраль куни соат 5:38 ларда бортида 327 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент шаҳрида фавқулодда қўндирилган.

Ҳозирда авиакомпания йўловчиларни манзилига элтиб қўйиш учун иккита заҳира самолёти ажратишни режалаштирмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии