Долзарб мавзулар Абитуриент

Россиялик актёр бир неча автомобилга зарар етказиб, қочиб кетмоқчи бўлди(Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 26.02.2016, 12:14

Россиялик актёр Валерий Николаев  йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, ҳуқуқ-тартибот органи ходимларидан қочиб кетмоқчи бўлди, деб хабар беради “Lenta.ru”. 

Мазкур ҳодиса гувоҳлари ҳолатни видеога олиб, интернет тармоғига жойлаштиришган. 

Маълумотларга кўра, актёр ўзининг бошқарувидаги Subaru Forester автомобили билан тротуарга чиқиб кетган ва бир неча автомобилларни, хусусан ЙПХ автомобилига ҳам зарар етказган. 

Йўл-патрул хизмати ходимлари актёрнинг машинасини ўраб олди ва ундан машинадан тушишни сўради. Аммо актёр ЙПХ ходимларининг талабларини бажаришдан бош тортди ва қочиб кетмоқчи бўлди. Натижада йўл-патрул хизмати ходимлари актёр Валерий Николаевнинг автомобили ойнасини синдириб, уни ташқарига олиб чиқишга мажбур бўлди. айни пайтда актёр қўлга олинган. 

Видеода актёр уни нима учун тўхтатишгани ва қўлга олишганини билмаслигини айтган. 

Бундан аввал ҳам актёр Валерий Николаев пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 54 ёшли аёлни уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган эди. Аёлга бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа