Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Олимлар шоколаддан тийилиш шартмаслигини аниқлашди

Бўлимлар: Lady
Теглар:

Кўпинча, озиш ниятида парҳез тутаётган аёллар ширинликдан, жумладан шоколаддан ўзини тияди. Аммо, тиниб-тинчимаган олимлар бунинг нотўғри эканлигини исботлашди, деб хабар беради “Adme.ru”.

Улар ўзларининг мазкур қарорини шоколаднинг инсон организмига фойдали эканлиги билан изоҳлашди. 

Биринчидан шоколад бизни ақллироқ қилади. Мазкур масалага бағишланган тадқиқотда 23 ёшдан 98 ёшгача бўлган 968 киши иштирок этган. Тадқиқот натижасида маълум бўлишича, шоколадни кўп истеъмол қилган инсонларда кўриш хотираси, диққат-эътибор яхши ривожланган.  Бундан ташқари, шоколадни кўп истеъмол қилганларда миянинг қариш жараёни секинлашади ва бир қанча касалликлар, хусусан, ақли заифлик ривожланишининг олди олинади.

Бизнинг ақлий қобилиятимизга шоколад таркибидаги “какао флаваноидлари” деб номланган моддалар таъсир кўрсатади.   Мазкур моддалар  қора шоколад таркибида кўп. Сутли ва оқ шоколад таркибида эса уларнинг миқдори нисбатан кам.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии