Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Москва шаҳрида иш берувчи ходимларидан бирини товон пули сўрагани учун калтаклади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Москвада “Классик костюмлар устахонаси” номли ательеда шу фирманинг пиар-директори вазифасида ишлаган Юлия Зеленская бизнес эгаси Антонио Паласиос-Фернандесни уни калтаклаганликда айбламоқда. 

Қиз ноҳақ ишдан бўшатилгани учун товон пули сўраганлиги боис, бошлиқнинг жаҳли чиқиб, уни зинапоядан сочидан судраб тушган, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Собиқ бошлиғининг калтагидан сўнг юзи қонга бўялган қиз расмга тушиб, суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштирган. Аммо бошлиқ — Антонио Паласиос-Фернандес ҳам ўзини жабрланган ҳисоблади. 

Ҳодисанинг ҳар иккала иштирокчиси ҳам тиббий муассаса кўригидан ўтиб, даъво аризаси билан ҳуқуқ-тартибот идорасига мурожаат қилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии