Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Непал тоғларида иккинчи йўловчи самолёт ҳалокатга учради

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 26.02.2016, 15:20

Непалнинг жанубида жойлашган тоғли ҳудудда бортида 11 киши бўлган иккинчи йўловчи самолёт ҳалокатга учради, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Ҳукумат вакили Падамлал Ламичаннинг маълумот беришича, ҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Самолёт Kasthamandap Airlines авиакомпаниясига қарашли бўлган. Рўй берган техник носозлик туфайли самолёт экипажи тоғли ҳудудга қўнишга қарор қилган. Учувчининг самолётни қўндириш учун қилган ҳаракати омадсиз якун топган. Воқеа тоғнинг етиб бориш қийин бўлган ҳудудида содир бўлган. Мамлакат пойтахтидан ҳодиса юз берган жойга етиб бориш учун тўрт соат вақт кетади. Ҳозирда қутқарув ва полиция вертолёти ҳалокат юз берган жойга йўл олган.

24 февраль куни ҳам Непалнинг тоғли ҳудуди бортида 23 нафар йўловчи бўлган самолёт ҳалокатга учраган эди. Тахминларга кўра, фалокатга эрталабки қалин туман сабаб бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа