Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Энди бир пластик карточкадан бошқасига пул ўтказилганда хизмат ҳақи ундирилмайди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари амал қилиши лозим бўлган тарифларнинг янги режасини ишлаб чиқди.

Марказий банкнинг Пул муомаласи департаменти директори ўринбосари Фахриддин Бобоевнинг сўзларига кўра, банк эмитентидан қатъи назар, жисмоний шахснинг пластик карточкасидаги маблағлар бошқа бир жисмоний шахс пластик карточкасига ўтказилганда ёки кирим қилинганда банк хизмати ҳақи ундирилмайди.

“Буни оддий қилиб айтсак, - дея давом этди Ф.Бобоев, - Бир банкнинг мижози ўз пластик карточкасидаги пулларни бошқа банк мижози бўлган шахс пластик карточкасига исталган ҳудудда ўтказиш  имконига эга бўлди. Ҳозирга қадар бу тарзда, яъни бир банкнинг мижози иккинчи бир банк мижозига пул ўтказиши техник сабабларга кўра амалга оширилмас эди. Бу каби қулайлик, шубҳасиз, нақд пулга бўлган талабни камайтириб, пул айланишининг тезлашишига шароит яратади”.

Шунингдек, янги тарифлар режасида тадбиркорлик субъектларига ҳам қатор қулайликлар яратилган. Масалан, улар учун корпоратив пластик карточка эмиссия қилинганда банк хизмати ҳақи Марказий банк расмий курси бўйича 5 еврогача пасайтирилди. Илгари бу миқдор мижоз билан келишув асосида 20 еврогача этиб белгиланган эди.

Янги тарифлардаги яна бир ўзгариш юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорнинг шикастланган ва йўқотилган корпоратив карточкалари билан боғлиқ. Яроқсиз ва йўқолган корпоратив карточкалар янгисига алмаштириб берилаётганда банк 10 еврогача (илгари 25 еврогача) хизмати ҳақи ундиради.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии