Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкентда украин шоираси Леся Украинканинг 145 йиллиги нишонланди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 27.02.2016, 12:05

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида машҳур украин шоираси Леся Украинканинг 145 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Республика Байналмилал маданият маркази, “Славутич” украин маданият маркази ва унинг Тошкент вилоят вилоят бўлими, Ўзбекистон-Украина дўстлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда тегишли идора ва муассасалар вакиллари, таниқли олим ва мутахассислар, шеърият ихлосмандлари иштирок этди. 

Леся Украинка (1871-1913) украин адабиётининг етук намояндаларидан саналади. У ўзининг қисқа умри давомида она Ватанга муҳаббат, ҳамжиҳатлик, севги ва садоқат ҳақидаги ўлмас шеърлар, достонлар яратди. Бир қанча  хорижий тилларни билган шоира дунё адабиёнинг ўлмас намуналарини она тилига таржима қилди. У 12 ёшдан то умрининг охиригача бедаво дард – суяк сили билан курашиб яшади, ўз ҳаётини ижодга, маданиятга бағишлади. 42 ёшда вафот этган шоира ўзидан бой маънавий мерос қолдирди. Унинг асарлари дунёнинг турли тилларига, жумладан ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. 

Тадбирда сўзга чиққан Республика байналмилал маданият маркази раиси ўринбосари Сергей Миронов, “Славутич” украин маданият маркази раҳбари Владимир Бойко, Укранинанинг  мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченко ва бошқалар ўзбек ва украин халқларининг маданий алоқалари, шунингдек шоиранинг ибратли ҳаёт йўли ва бетакрор ижоди ҳақида тўхталдилар.

Тадбирда шоиранинг асарларидан намуналар ўқилди, куй ва қўшиқлар ижро этилди, фильмлар намойиш қилинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии