Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Таиландда теракт содир бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Таиланд жанубидаги Паттани вилоятида полиция пости яқинида миналанган автомобиль портлаб кетди, деб хабар беради “Вести” нашри.

Маълум бўлишича, машина ўғирланган бўлган. Портлаш содир этилган жойда ресторан ҳам жойлашган эди.

Портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна етти киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг барчаси полициячилар эканлиги айтилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, теракт исломий террорчилар томонидан содир этилган.

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии