Долзарб мавзулар Абитуриент

Гонсало Игуаин семириб кетдими?

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 28.02.2016, 11:25

Италиянинг “Наполи” клуби президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа ҳужумчиси Гонсало Игуаинни семириб кетганликда айблади.

 “Игуаин” ортиқча вазнини йўқотиши керак. У жуда оғир югурмоқда. Назаримда, унинг чўнтагида ғишт бордек. Гонсало озиши ва аввалги спорт формасини қайтариши керак бўлади. Шунингдек, ҳужумчи  голлар уриши лозим, — дейди Аурелио Де Лаурентис.

Аввалроқ, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз вазнини йўқотиш ва тезроқ югуриш мақсадида махсус парҳез тутаётгани ҳақида хабар бергандик.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии