Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Бугун тунда Лос-Анжелесда “Оскар” ўз эгаларига топширилади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Душанбага ўтар кечаси Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг навбадаги 88- «Оскар» тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 

Унинг атрофидаги энг мунозарали савол “омон қолган” Леонардо Ди Каприо бешта омадсиз номинациядан кейин мазкур мукофотга муносиб топилармикин бўлиб қолмоқда.

Киноакадемиянинг «Энг яхши фильм» номинациясига саккизта кинокартина қўйилган: Адам Маккейнинг “Секинлатиш ўйини” (Игра на понижение), Стивен Спилбергнинг “Жосуслик кўприги”, Жон Кроулининг “Бруклин”, Жон Миллернинг “Телба Макс” (Безумный Макс), Ридли Скоттнинг “Марслик” (Марсианин), Алехандро Гонсалес Иньярритунинг “Омон қолган” (Выживший), Леонард Абрахамсоннинг “Хона” (Комната) ва Том Маккартининг “Диққат марказида” (В центре внимания) фильмлари.

Спилберг, Скотт ва Кроулидан ташқари юқорида номи келтирилган режиссёрлар “Энг яхши режиссура” иши номинациясида иштирок этади.

“Омон қолган” Ди Каприодан ташқари “Энг яхши актёр” номи учун Брайан Крэнстон, Мэтт Деймон, Майкл Фассбендер ва Эдди Редмейнлар “кураш” олиб боради.

“Энг яхши актриса” номинациясида Кейт Бланшетт, Бри Ларсон, Женнифер Лоуренс, Шарлота Ремплинг ва Сирша Ронанлардан бири ғолиб деб топилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии