Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Нилуфар Усмонова очиқ кийинишда Лолани ҳам ортда қолдирди (Фото ва видео)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Хонанда Шаҳзода ўзининг Facebook`даги саҳифасига ҳамкасби, яқин дугонаси Нилуфар Усмонова ва бир йигит билан тушган суратини жойлади. Нилуфар Усмонованинг очиқ кийимда тушган мазкур сурати интернет фойдаланувчиларининг кескин танқидига сабаб бўлди.

Аксарият фойдаланувчилар хонанданинг кийган либосини танқид остига олиб, салбий муносабат билдирди.

Улардан бири “Биз баъзан кимлигимизни унутиб қўямиз. Яна бир неча йилдан сўнг шоу-бизнес вакиллари яланғоч юрса ҳам ажаб эмас. Кўзгуга қаранг, ахир сиз ёшларга ўрнак бўлишингиз керак!”, - дея куйиниб гапирди.

Кўпчилик фойдаланувчилар Нилуфар Усмонова ўзбекчиликка тўғри келмайдиган тарзида кийинганини, ўзига ярашмаган иш қилганини таъкидлади. Айримлар эса бунда Нилуфарни қоралаш нотўғри эканлигини, аслида мазкур сурат Шаҳзоданинг саҳифасига жойлаштирилганини, унинг эса Нилуфарнинг бундай суратини жойлашга ҳаққи йўқлигини айтди. Яна бир фойдаланувчи Нилуфар очиқ кийинишда хонанда Лолани ҳам ортда қолдирганини айтиб ўтди.

Шаҳзода эса изоҳларни жавобсиз қолдирди. Суратни ҳам олиб ташлашни лозим топмади, гўё халқ фикрининг унга умуман аҳамияти йўқдай! Сурат остидаги изоҳларни қуйида ўқишингиз мумкин:

Бу ерда Нилуфарнинг сурати танқид бўлаётган бир пайтда хонанданинг ўзи ҳам Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига мана шундай тарздаги “очиқ” видеоролигини жойлаштирди. Унда хонанданинг рақсга тушиш учун мўлжалланган залда арабча рақсга тушаётганини кўриш мумкин. Рақс ёки спортнинг бирор тури билан шуғулланаётганда хонандалар ўзига хос, ҳаракатларни чекламайдиган, эркин услубдаги кийимда бўлишлари керак, тўғри, аммо бу қадар очиқ кийинганини бутун оммага кўз-кўз қилиш қанчалик тўғри?

Қуйидаги видеода Нилуфар мухлислари билан онлайн мулоқот қилган:

Видео Нилуфарнинг аксарият мухлисларига манзур бўлди, улар хонанданинг яхши рақсга тушишини эътироф этишди. Бироқ унинг очиқ-сочиқ, ўзбек миллатининг ҳеч бир қолипига тўғри келмайдиган кийимини танқид қилганлар ҳам бўлди. Айрим фойдаланувчилар хонанданинг турмуш ўртоғида эркаклик ори йўқлиги қабилидаги изоҳларни ҳам қолдиришди.

Дарҳақиқат, оилали, бунинг устига уч ўғил фарзанднинг онаси бўлган ва энг аввало ўзбек миллатига мансуб аёлнинг ёшларга ўрнак бўлиш ўрнига, мана шундай очиқ-сочиқ кийинишни тарғиб қилиши қанчалик тўғри? Хонандаларимиз бу каби ҳатти-ҳаракатлари билан кимга нимани исботламоқчи? Ўзбек эстрада вакиллари ўзини ҳар қандай кўйга солишни истаса бу уларнинг шахсий иши, бироқ бу ноўрин, миллийлигимизга хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатларини минглаб ўзбек ёшлари кузатиб борадиган ижтимоий тармоқларга шу тарзда жойлаш тўғримикин? Ёшларнинг санъаткорларга тақлид қилиши азалдан бўлган, бас шундай экан, ўзбек қизлари кийиниш-у, юриш-туришда сиз каби санъаткорлардан ўрнак олдиган бўлса, бу кетишда Европани ҳам ортда қолдирамизку! Ўзбек ёшлари маънавиятини шакллантиришда санъаткорлар бевосита иштирок этишини эстрада вакилларимиз унутиб қўйишмаса мақсадга мувофиқ бўлармиди! Бироқ бундай ноўрин хатти-ҳаракатлар билан санъаткорлар нафақат ўз номига балки бутун ўзбек миллати номига доғ туширишларини унутиб қўйишаётгандай назаримизда! 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии