Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Леонардо ди Каприо ва ниҳоят узоқ кутилган "Оскар"ни қўлга киритди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 29.02.2016, 10:07

Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг навбадаги 88- «Оскар» тақдирлаш маросими ниҳоясига етмоқда.

  • Энг яхши эркак роли учун “Оскар” мукофотини “Омон қолган” картинасидаги Хью Гласса роли учун Леонардо Ди Каприо қўлга киритди.

  • Энг яхши аёл роли учун “Оскар” Ньюманнинг “Хона” фильмида Жой образини яратган Бри Ларсонга насиб этди.
  • Энг яхши режиссёр номинациясида “Оскар” мукофоти “Омон қолган” фильми учун Алехандро Г.Иньярритуга топширилди.
  • “Оскар” мукофоти фильм учун яратилган энг яхши мусиқа номинациясида Италиялик Эннио Морриконенинг “Манфур саккизлик” фильмига берилди.
  • Фильмдаги энг яхши қўшиқ номинациясида “Оскар” мукофоти “Writing’s on the Wall” (“007: Спектр”) — Жимми Нейпс ва Сэм Смитларга насиб этди.
  • Америка киноакадемияси энг яхши хориж фильми номинациясида “Оскар” мукофотини венгриялик режисссёр Ласло Немешнинг “Шаулнинг ўғли” фильми учун тақдим этишди.
  • Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм номинациясида Бенжамин Клири ва Серена Армитажнинг “Қуёнча” фильми “Оскар” мукофотига лойиқ деб топилди.
  • Иккинчи даражали эркак роли учун “Оскар” мукофоти “Жосуслар кўприги” фильмидаги Рудольф Абеля роли учун актёр Марк Райлэнсга топширилди.
  • Яна муҳим қисқа метражли анимацион фильмлар номинациясида “Оскар” мукофоти Габриель Осорио ва Пато Эскаланинг  Historia de un oso — “Маймоқлар тарихи” анимацион фильмига насиб этди.
  • Энг яхши ҳужжатли лента номинациясида “Оскар” мукофоти Азиф Кападиа ва Жеймс Гей-Риснинг  “Эмми” (“Amy”) фильмига берилди.
  • Энг яхши визуал эффект номинациясидаги “Оскар” мукофоти Эндрю Уайтхёрст, Пол Норрис, Марк Ардингтон ва Сара Беннеттларнинг “Машинадан” картинасига насиб этди.
  • Энг яхши тўлиқ метражли анимацион фольм номинациясида “Оскар” мукофоти Пит Доктер ва Жонас Ривернинг “Бошқотирма” мультфилмига насиб этди
  • Энг яхши либослар дизайни номинацияси учун “Оскар” мукофоти “Телба Макс: Қаҳр йўли” фильмига либослар яратган дизайнер Женни Бевангга топширилди.
  • Энг яхши грим ва соч турмаги номинацияси учун “Оскар” мукофоти “Телба Макс: Қаҳр йўли” фильмидаги иши учун Лесли Вандеруолт, Элка Вардега ва Дэмиан Мартинларга насиб этди.
  • Энг яхши монтаж, энг яхши овоз, энг яхши рассомлик иши номинациялари бўйича ҳам “Оскар” мукофоти “Телба Макс: Қаҳр йўли” фильми ижодкориларига топширилди.
  • Иккинчи даражали аёл роли учун “Оскар” мукофоти актриса Алисия Викандерга “Даниялик қиз” фильмидаги Герда Вегенер роли учун топширилди.
  • Энг яхши операторлик иши учун “Оскар” мукофоти “Омон қолган” фильми оператори Эммануэль Любецкига насиб этди.
  • Энг оригинал сценарий номинацияси бўйича “Оскар” мукофоти Жош Сингер ва Томас Маккартининг “Диққат марказда” (Spotlight) фильми сценарийси учун берилди.
  • Йилнинг энг яхши фильми учун “Оскар” мукофоти режиссёр Томас Маккартининг “Диққат марказда” фильми учун топширилди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа