Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Ўзбекнаво” айрим хонандаларга сертификатлар топширди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан санъаткорлар учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ташкил этилган малака ошириш курслари ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўқувчи-хонандалар Фаррух Аҳмедов, Умар Шамсиев, Тоҳир Усмонов, Ҳусан, Мустафо, Ботир Яминов, Ягона, Амира Алибекова, Руҳшона каби бир қатор хонандаларга махсус сертификат топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари-“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Жўраев, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти проректори Гўзал Ҳолиқулова ва бошқа институт профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Ўзлаштириш бўйича энг юқори кўрсатгичларни қўлга киритган эстрада хонандаларига алоҳида совғалар топширилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии