Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Италияда кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 29.02.2016, 12:02

Италияда кучли шамол, ёғингарчилик ва сув тошқини билан кечаётган ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм сурмоқда. Бунинг оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Мамлакат жанубидаги Калабрия шаҳрида 51 ёшли эркак киши илдизи юмшаб қолган дарахтнинг автомобилига қулаши оқибатида ҳалок бўлган.  Шунга ўхшаш ҳолатлар оқибатида Кампания вилоятининг Казерта туманида яшовчи икки киши ҳам ҳалок бўлган. Яна бир киши эса кучли ёмғир ёғиши натижасида юзага келган ботқоққа ботиб қолган автомобилидан тушолмай вафот этган. Табиий офатнинг бешинчи қурбони дарёга чўкиб кетган вероналик фуқаро бўлди.

Кучли шамол натижасида қулаб кетган дарахт ёш боланинг устига тушиган. Оқибатда болакай жиддий жароҳат олган. ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Пьемонт шаҳрида поезд рельсдан чиқиб кетган. Неапол ҳамда Искья ва Капри шаҳарлари орасида алоқалар узилиб қолган.

Синоптикларнинг хабар беришларича, ноқулай об-ҳаво шароити 29 февралга қадар давом этади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии