Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Роналду: Жамоадошларим менга ўхшаб яхши ўйнаганда, “Реал” биринчи ўринда бўларди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 29.02.2016, 12:46

 “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Атлетико”га қарши (0:1) Испания чемпионати 26-туридан сўнг ўз фикрларини билан ўртоқлашди.

“Агар жамоадошларим менга ўхшаб юқори даражада ўйнаганида, “Реал” биринчи ўйинда бўларди. Матбуот мени спорт формамни йўқотган дейди, лекин статистика ва рақамлар буни аксини кўрсатмоқда. Бошқа ўйинчиларни савияси паст демоқчи эмасман. Хесе, Ковачич, Лукас яхши футболчилар. Жамоага Бензема ва Марсело сингари кўпроқ футболчилар керак.

Бэйл билан бирга ўйнаш ёқади, аммо, унинг жароҳати бор. Марселодан ҳам жароҳат олган. Жароҳатлар “Реал”нинг натижаларига таъсир қилмоқда. Бунинг сабаби нима эканини билмайман”, - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” сафарда “Реал”ни Антуан Гризманн томонидан киритилган ягона гол эвазига мағлубиятга учратди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии