Долзарб мавзулар Абитуриент

"Ташаббус-2016" кўрик-танловига старт берилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 29.02.2016, 16:01

29 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган "Ташаббус-2016" кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари старт олди. Бу ҳақда 25 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши тасдиқланди. 

Унга кўра, кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичлари 6 мартга қадар давом этади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари 9 дан 17 мартга қадар ғолибларни аниқлайди.

6 апрель куни кўрик-танловнинг мутлақ ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа