Долзарб мавзулар Абитуриент

Коммунал хизматлар ҳақини тўламаган қарздорлар эълон қилинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 01.03.2016, 13:13

Тошкент шаҳар ҳокимлиги соҳа мутасаддилари томонидан юборилган маълумотлар асосида, тўловни “эсдан чиқариб” қўйган айрим истеъмолчилар билан таништириб ўтди.

Аҳолига истеъмол қилинган ичимлик суви ва фойдаланилган оқава сув хизматлари учун тўловларни кечиктирмасдан ўз вақтида амалга ошириш талаби қўйилган. Лекин, аҳоли ўртасида ўз мажбуриятларини бажармай, унга совуққонлик билан қараётганлар ҳам топилади. “Сувсоз” ДУК ва Сув тақсимоти бошқармасимасъул ходимлари улар билан мунтазам равишда дебитор қарздорликларни ундириш мақсадида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Хонадонларга чиқиб вазият ўрганилмоқда. Коммунал хизматларидан фойдаланиб, уларга ҳақ тўламаслик салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирилсада, баъзи истеъмолчилар бунга бефарқлик билан қарамоқда. Ходимларнинг янада намунали хизмат кўрсатиши ва истеъмолчиларга ичимлик сувини мунтазам етказиб беришлари учун тўлов вақтида амалга оширилиши керак.

Мана, қарздорлар:

Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчаси, 56/2-хонадондан С.Холмуродов — 1. 182. 089, Сергели тумани, Спутник Ц2-3-уй, 10-хонадондан А.Барануйкин — 405. 674, Олмазор тумани, Талант кўчаси 10-уйдан И.Иргашев — 594. 442, Миробод тумани, Фитрат 33/1-3-хонадондан Ш.Раджабов — 446. 590, Яшнобод тумани, Оҳанграбо 1-17-хонадондан Ш.Юсупова — 301. 803 сўм.

“Тошиссиққуввати” ИЧБ УКси ҳам шаҳар аҳолисига иссиқлик ва иссиқ сув таъминотини бекаму кўст етказиб бериб, уларга масъулият билан хизмат кўрсатиб келмоқда. Албатта бу тизимда ҳам аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун ойнинг 10 кунига қадар ўтган ойнинг тўловларини кечиктирмай тўлашлари лозимлиги тушунтирилган. Бундан хулоса қилмаётган истеъмолчилар ҳам бор:

М.Улуғбек тумани, Қорасув-6, 21-уй, 14-хонадондан М.Мирзааҳмедова — 3.726.267,02, М.Улуғбек тумани, Қорасув-2, 45-уй, 26-хонадондан А.Мирзияев — 2.426.767,73, Олмазор тумани, Олимпия массиви, 8-уй, 32-хонадондан Р. Маҳкамджонова — 5.485.596,09, Юнусобод тумани, 9-мавзе, 27-уй, 34-хонадондан Б.Тулаев — 5.610.144,4, Юнусобод тумани, 11-мавзе, 14-уй, 14-хонадондан Э.Аббасов — 4.410.700,97 сўм.

“Махсустранс” Давлат ишлаб чиқариш бошқармаси шаҳримиздаги аҳоли ва ташкилотлардан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиб, кўп қаватли уйлар ва маҳаллаларда тозаликни таъминлаш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Тасдиқланган йўналиш жадвалларига асосан якка тартибдаги уйли маҳаллаларга ҳафтасига икки маротаба махсус автотранспорт воситалари хизмати йўлга қўйилган. Кўп қаватли уйлар атрофида белгиланган жойларга қурилган қўриқланадиган чиқиндиларни йиғиш майдончаларидан маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилмоқда. Кўрсатилаётган хизматларнинг янада сифатли бажарилишини таъминлаш учун эса аҳоли тўловларни кечиктирмай тўлаши лозим. Лекин афсуски, ҳамма истеъмолчилар ҳам бу ишга виждонан ёндошмайдилар.

Энг ачинарлиси, тўлов қобилияти бўла туриб тўловларни амалга оширмайдиган истеъмолчиларнинг борлиги кишини ажаблантиради. Мисол тариқасида, 3 йил ва ундан ортиқроқ бўлган муддатларда тўловларни амалга оширмай келаётганларни келтириб ўтиш мумкин:

Миробод тумани, “Мустақиллик” маҳалласи, Қўйлиқ-3 даҳаси, 2-уй, 4-хонадондан Қ.Ҳамракулов — 525. 000, Яшнобод тумани, Бобур маҳалласи, Авиасозлар-2 даҳаси, 41-уй, 237-хонадондан А.Чернелский — 348. 408, Юнусобод тумани, “Шарқ ҳақиқати” маҳалласи, Аҳроробод 3-тор кўчаси, 24-уйдан М.Улугхўжаева — 420. 300, Сергели тумани, Спутник-9 даҳаси, 19-уй, 5-хонадондан Е.Саранча — 413. 400, Учтепа тумани, “Чўпонота” маҳалласи, Боғистон-2 кўчаси, 81-уйдан А.Мусаев — 265. 844 сўмга етган.

“ToshshahETK” AJ томонидан ҳам аҳолига кўрсатилган электр энергиясини етказиб бериш хизматларининг сифатли бажарилишини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматлар учун аҳоли томонидан тўловларни ўз вақтида тўланиши юзасидан бир қатор чора-тадбирлар кўрилаётганлиги айтилмоқда. Лекин ҳамма истеъмолчилар ҳам буни вақтида тушуниб етмаяптилар. Яна мисолларга мурожаат этайлик:

Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 9-уй, 25-хонадондан Салиҳованинг — 2.799.000, Ҳуррият 1-берк кўчаси, 8-уйдан Ходжаевнинг — 2.504.067, Қорасарой кўчаси, 38-уйдан Тошпулатовнинг — 1.584.500, Чуқурсой бекати, 13-уй, 12-хонадондан Сабитованинг — 1.694.100, Олимпия массиви, 5-уй, 50-хонадондан Степанинанинг қарздорлиги — 1.448.592 сўмни ташкил этган.

“Ўзтрансгаз” АК “Тошкенгазтаъминот” унитар корхонаси “Тошкентшаҳаргаз” филиали томонидан табиий газни истеъмолчиларга узлуксиз ва хатарсиз етказиб бериш борасида мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Газни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш баробарида унинг ҳақини вақтида тўлашни унутмаслик ҳам эслатиб ўтилади. Аммо истеъмолчилар ҳамма вақт ҳам унга амал қилавермайдилар. Қарздорлар сафининг камаймаётгани шундан далолат беради:

Яшнобод тумани, Анқара кўчаси, 2-уйдан С.Аҳмедов — 3.007.258, Яшнобод тумани, Қўнғирот кўчаси, 40-уйдан А.Умаров — 1.200.380, Миробод тумани, Сарбон 3-тор кўчаси, 3-уйдан М.Солиҳов — 1.700.000, Олмазор тумани, А.Ҳидоятов кўчаси, 2-уйдан Ш.Тоиров — 3.900.000, Олмазор тумани А.Ҳидоятов кўчаси, 37-уйдан А.Исмоилов — 4.800.000 сўм қарз.

Ҳокимлик бу мавзуга яна қайтишини таъкидлайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии