Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

ФИФАнинг янги президенти ойлик маоши қанчалигини билмаслигини айтди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янги президенти Жанни Инфантино ойлик маоши қанча эканлигидан бехабарлигини билдирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Янги лавозимдаги биринчи иш кунидан кейин Инфантино федерация президентининг ойлик маоши ҳақида тасаввурга эга эмаслигини маълум қилди: “Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мен бундай юқори лавозимга пул топиш учун ўз номзодимни қўйганим йўқ. Ойлик маош ҳақида ҳали ҳеч ким билан гаплашмадим, ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор”.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram