Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Америкада саратонга чалинган аёл даволаниш ўрнига саёҳатга отланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 01.03.2016, 15:47

Американинг Мичиган штатида яшовчи саратон касаллигига чалинган 90 ёшли Норма исмли аёл ўзига қўйилган ташхисни эшитиб, шифохонага ётиш ўрнига ўғлининг оиласи билан бирга узоқ муддатли сафарга отланди. Шифокорлар ҳам бу саёҳат аёлга фойда келтириши мумкинлигини тасдиқлашди деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Аёл умрининг сўнгги кунларини шифохонада ўтказгандан кўра, яқин инсонлари билан бирга саёҳатда бўлишни афзал кўрди. У ўғли Тим, келини Рэми ва Ринг лақабли кучуги билан автомобилда Американи, Европани ва Хитойни айланди. У бошдан кечирган саргузаштлари ҳақида “Фейсбук”даги саҳифасида фойдаланувчилар билан ўртоқлашди. Норма яқинлари билан олти ойдан бери дунё кезиб юрибди. Келини Рэмининг айтишича, қайнонасининг кайфияти аъло даражада, ақли-ҳуши жойида ва ҳали ҳам ҳазил-мутойиба ҳиссини йўқотмаган. Буни устига саёҳат Нормага ижобий таъсир қилиб, унинг соғлиги тикланган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа