Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Хитойлик фермер еридан ярим тонна қадимий танга топди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Хитойлик фермер ўз еридан эрамиздан олдинги I асрга тегишли 459 килограмм қадимий танга топди, деб хабар берди “lenta.ru” нашри.

Экспертларнинг маълумот беришича, тангалар император Ван Маннинг ҳукмронлиги даврида (эрамиздан олдинги 9-23 йилларда) зарб этилган. Фермер бу тангаларни бўйи 50 сантиметр, эни эса 60 сантиметр бўлган чуқурликдан топган. У 1980 йилда ҳам шунга ўхшаш, оғирлиги 80 килограмм бўлган мис тангаларни топган эди. Нашрнинг хабар беришича, тангаларнинг тарихий қиймати аниқлангач, у давлат музейига топширилади.

Бундан бир йил илгари Хайнань вилоятидан бўлган фермер ҳам эрамиздан илгари, Х асрда зарб этилган 60 килограмм танга топган, аммо у ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган. Охирги пайтларда бу вилоятдан эрамиздан олдин зарб этилган тангаларнинг топилиш ҳоллари тез-тез учраб турибди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии