Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

2016 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини молиялаштиришга давлат бюджетидан 11 миллиард сўм ажратилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 02.03.2016, 06:12

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2015 йилдаги фаолияти якунлари ва 2016 йилги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

2008 йилдан бери фаолият кўрсатаётган Жамоат фонди ва комиссия ҳар йили нодавлат нотижорат ташкилотлари, медиа тузилмалар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик энг яхши лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашмоқда. 

Ўтган йили давлат бюджетидан бу мақсадларга 2008 йилдагига нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилган. 2015 йилда давлат томонидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат гранти, ижтимоий буюртма ва субсидия шаклида молиялаштиришга 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. 

Грант учун мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти, оммавий ахборот воситаси ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 1200 дан ортиқ лойиҳа тақдим этган. Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти, Тошкент шаҳри энг кўп лойиҳа билан қатнашган. Лойиҳалар доирасида нуронийларни эъзозлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлар ривожига доир кўплаб ишлар амалга оширилган. 

2016 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини молиялаштиришга давлат бюджетидан 11 миллиард сўм маблағ ажратилди. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ННТларни кенг жалб этиш, қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижросининг оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилиши, баркамол авлодни вояга етказиш, табиат муҳофазасига оид танловлар жамоат ташкилотлари фаоллигини оширишга хизмат қилади. 

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа