Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

АҚШда “қойилмақом сешанба”: Трамп ва Клинтон бирламчи сайловда пешқадам

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

АҚШнинг деярли барча штатларида 1 март куни “қойилмақом сешанба” деб аталмиш Президент сайлови ўтказилди. Айни дамда сайлов участкалари ёпилиб, овозлар ҳисоб-китоб қилинаётган бўлса-да, етакчилар аниқ. 

Республикачиларда Дональд Трамп 5 та штатда етакчилик қилган бўлса, унинг рақиби Тед Круз эса ўзи туғилиб ўсган Техас ва 2 штатда пешқадамлик қилди. Флорида штати сенатори Марко Рубио бирорта ғалабага эришмади, дея хабар берди “Еuronews” нашри. 

Демократларда АҚШнинг собиқ биринчи хоними ва собиқ бош котиби Хиллари Клинтон Виржиния, Жоржия, Техас штатлари билан бирга 6 та штатда юқори овозга эга бўлди. Унинг рақиби Вермонт штати сенатори Берни Сандерс фақатгина ўзи туғилиб ўсган штат ва Оклахома штатида ғалаба қозонди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram