Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Россиялик таниқли актриса Наталья Крачковская вафот этди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 03.03.2016, 11:54

Россияда хизмат кўрсатган артист Наталья Крачковская бугун, 3 март куни Москва шаҳрида вафот этди, деб ёзади “Lenta.ru”. 

 Актриса 77 ёшда эди. Наталья Крачковская 28 февраль куни шифохонага ётқизилган эди. Актриса ўкрак қисмида оғриқ сезгани учун шифокорларга мурожаат қилган, шифокорлар актриса миокард инфарктига чалинганини тахмин қилишган эди.

   

Крачковская 1938 йил 24 ноябрда Москва шаҳрида актриса Мария Фонина оиласида дунёга келган.  1962 йилда у овоз режиссёри Владимир Крачковский билан танишади ва у билан турмуш қуради. Фаолиятининг дастлабки йилларида актриса оммавий саҳналарда, кейинчалик эпизод ролларда суратга туша бошлади.  “12 стул” фильмидаги ижроси актрисага машҳурлик олиб келган. Ўзбек кинотомошабинлари актрисани “Иван Васильевич касбини ўзгартиради” фильмидаги образи билан яхши танишади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа