Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Инсон ҳаётидаги бахтли ҳодисалар юрак етишмовчилигини келтириб чиқариши маълум бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 03.03.2016, 12:13

Олимларнинг аниқлашича, бахтли ҳодисалар юрак етишмовчилигини келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  Инсон ҳаётида юз берувчи бахтли ҳодисалар кардиомиопатия такоцубо касаллигини келтириб чиқаради. 

Кардиомиопатия такоцубо— ноишемик кардиомиопатиянинг бир тури, унда юрак мушкулларининг қисқариши камаяди. Бу эса ўткир юрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.  

Одатда бундай турдаги касалликни чуқур қайғуга ботиш ва стресс ҳолати келтириб чиқар эди. Олимлар ўтказган янги тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, кардиомиопатия юзага келиши учун бахтли ҳодисалар ҳам сабаб бўлар экан.  Улар тадқиқот мобайнида бутун дунё бўича 1750 нафар кардиомиопатия билан касалланган беморлар организмини ўрганди.  

485 нафар беморда юрак етишмовчилиги турли эмоционал ҳис-туйғулар оқибатида келиб чиққани маълум бўлди. Жумладан, 20 кишида мазкур касаллик бахтли ҳодисалар(тўй, невара кўриш, севимли жамоасининг ғалабаси)дан сўнг ривожланган.  Тадқиқот иштирокчиларининг 96 фоизида қайғули ҳодисалар( яқин қариндошиниинг ўлими, ажрашиш) туфайли касаллик вужудга келган.

Аксарият ҳолларда юрак етишмовчилиги билан аёллар кўпроқ оғрийди. Айниқса, 65 ва ундан юқори ёшдаги аёлларда мазкур касаллик кўп учрайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа