Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Перуда кучли ёмғир ёғиши оқибатида 5000 дан ортиқ киши бошпанасиз қолди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 03.03.2016, 12:42

Перуда кучли ёмғир ёғиб, сел кетиши оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 5000 киши уй-жойини тарк этишга мажбур бўлган.

Сув тошиши оқибатида мамлакат ҳудудидаги 200 километр автомобиль йўллари сув остида қолган.

Синоптикларнинг маълум қилишича, ҳафта охирига келиб, вазият янада оғирлашиши мумкин. Метеорологлар сув тошқинини Эль-Ниньо иқлим ҳодисаси билан боғламоқда. Мазкур ҳодиса Тинч океанининг экваториал қисмидаги ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан кечади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа