Долзарб мавзулар Абитуриент

Алишер Узоқов соғинганлари ҳақида...

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 03.03.2016, 15:24

Анчадан бери кинофильмларда кўринмай қолган актёр Алишер Узоқов ижтимоий тармоқлар орқали бўлса ҳам мухлислари билан виртуал мулоқотда бўлиб туради.

Унинг Facebook ижтимоий тармоғига жойлаган навбатдаги сурати ва унга ёзилган шарҳи унинг хотиралари бўлди. Актёр соғинган инсонини ёдга олди ва бу ҳақда қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди. 

Алишер Узоқовнинг соғингани ким? Буни қуйидаги изоҳдан билиб олишингиз мумкин.

“Му5” телеканалидан мен ҳурмат қилган санъаткор Насиба Абдуллаева ижросидаги "Умр баҳори" таронасига ишланган клип намойиш этилди. Отамни курдим... Отамни жуда ҳам соғиндим... Қани ҳозир ёнимда бўлганларида... Балки ҳаммаси бошқача бўлармиди. Отам суянчиғим...”, актёр ўз сўзларини шундаё дея якунлади.

Алишер Узоқовни сайтимизга интервьюга чорлаганимизда, у имкони йўқлиги сабабли ҳозир интервью беролмаслигини маълум қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии