Долзарб мавзулар Молия

Греция ва Македония чегарасида ўн минглаб қочоқлар тўпланиб қолди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 04.03.2016, 14:41

Яқин Шарқлик муҳожирлар яна Греция ва Македония чегарасидан ўтадиган темирйўлни тўсиб қўйишга ҳаракат қилишди. Қочоқлар рельсга ётиб, юк поездини тўхтатишди. Улар қочоқларнинг Европа Иттифоқига етиб бориш учун қилаётган ҳаракатларини тўхтатиб қўйган Македония ҳукумати сиёсатига қарши исён кўтаришди. Чегарага ўн мингга яқин қочоқ тўпланган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Грек-македон чегарасидан 20 километр узоқликда “бахтсиз болалик чегараси” бошланади. Бу ерда жойлашган ёнилғи қуйиш шахобчаларида қочоқлар ногирон болалари билан истиқомат қилишади. Улар бемор болаларини санитария қонун-қоидаларига зид бўлган “катта лагер”ларга олиб боришни исташмайди. Суриялик қочоқ Эссам Ибрагим Алнажем “катта лагер”да яшаш учун шароит йўқлигини, биров-бировга ёрдам бермаслигини, бу ерда эса ҳар қалай, оғир аҳволдаги ўғлини врач назорат қилишини билдирди. Мазен Отман исмли қочоқнинг тўрт яшар ўғли Уайя оғир ўпка касаллигига чалинган. У охирги пайтларда палатканинг совуқлигига, сафарларга дош бера олмаяпти. Боланинг отаси уни даволатиш учун Туркияга, Ироққа олиб борган, аммо даволаниш учун катта пул кераклиги сабабли боласини даволата олмаган. Энди унинг барча умиди Германиядан, агар ўғлини Германияга олиб боролса, уларнинг бепул даволашидан умид қилмоқда. Қочоқлардан кимдир дала, кимдир йўл орқали, пули борлари такси кира қилиб, йўлга тушган. Чегарага поезд яқинлашиши билан юзлаб қочоқлар рельсга ўтириб олишади. Аммо бу норозилик намойиши тинч йўл билан ҳал этилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа