Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Польша президенти автоҳалокатга учради

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Польша президенти Анжей Дуда ўтирган лимузин  мамлакат жанубидаги автомагистралда автоҳалокатга учради, деб хабар беради “Lenta.ru”. 

ЙТҲ A4 автомагистралида содир бўлди. Дуда ўз қароргоҳига кетаётган пайтда у ўтирган лимузиннинг ғилдираги ёрилиб кетади, шундан сўнг автомобиль йўл четидаги ариққа тушиб кетади. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.  

Президентнинг айтишича, автомобиль бирдан бошқарувни йўқотган. Бироқ тажрибали ҳайдовчининг ўз вақтида керакли ҳаракатларни амалга оширгани сабаб, ЙТҲ жиддий талофатларсиз якунланган. Президент аппарати маъмуриятининг таъкидлашича, мамлкат раҳбари ўтирган лимузин ҳаракатланишидан олдин синчковлик билан текширилган ва автомобиль ғилдирагида камчиликлар аниқланмаган.

Польша ҳукумати муҳофазаси бюроси мамлакат раҳбари билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини ўрганишга киришган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии