Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистонда яна бир хорижий институт филиали очилиш арафасида

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 05.03.2016, 14:25

Олий таълим вазирлигида Корея фан ва технологиялар институти (KAIST – Korea Advanced Institute of Science and Technology) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегацияга KAIST Молия факултети декани Жан Ку Канг раҳбарлик қилди. Учрашувда KAIST бизнес-мактабининг Ўзбекистондаги филиалини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Делегация раҳбари муайян келишувга эришилган тақдирда Тошкент шаҳрида KAISTнинг филиали очилиши ҳақида хабар берди. Кореялик вакиллар дастлабки босқичда молия факултетига 200 нафар талабани қабул қилиш ва қабул квотасини ошириш имкониятлари тўғрисида маълумот беришди. Шунингдек, филиалда иқтисодиёт факултети очилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Делегация аъзолари Ўзбекистонда бу каби ўқув муассасаларини очиш шарт-шароитлари ва Ўзбекистон фуқаролари учун мақбул бўлган тўлов миқдори, квотани тўлдириш масалалари билан қизиқдилар.

Суҳбат давомида Жан Ку Канг учрашув иштирокчиларига ушбу таълим муассасасида бакалавр, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича кадрларнинг комплекс тайёргарлиги олиб борилиши борасида маълумотлар берди.

KAIST муҳандислик ва техник тайёргарликка иҳтисослашганига қарамай, унда молия ва банк иши, хусусан, хусусий секторни молиялаштириш, корпоротив молиялаштириш, молиявий маркетинг ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрланади. Университетнинг Жанубий Корея пойтахти ва бошқа шаҳарларидаги бўлимларида беш мингга яқин талаба таҳсил олади. КАИСТ Олий бошқарув мактаби, молия ва бухгалтерлик ҳисоби олий мактаби, Информацион технологиялар ва ОАВни бошқариш Олий мактаби, Табиатни муҳофаза қилиш олий мактаби йўналишларида талабаларга таълим беради.

KAIST бизнес-мактаби менежмент соҳасида Ғарб тадқиқотларини қўллаш ва таълим беришда етакчи бўлиб келмоқда. Унинг асосий ғояси тўғри стратегиялар танлай билувчи, режаларни амалга оширувчи ҳамда қўйилган мақсадларга самарали йўллар орқали эришувчи етакчи кадрларни тайёрлашга қаратилган. KAIST бизнес мактаби нуфузли технологияга йўналтирилган бошқарув мактабига айланиш ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлган мутахассисларни тайёрлашни мақсад қилиб қўйган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа