Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Хитойлик аёл ўғлини кунига 16 соат ўқишга мажбур қилган

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 05.03.2016, 14:38

Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Чунцин шаҳрида 9 ёшли болани онаси кунига 16 соат машғулот қилишга мажбур қилган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Бола мактабдан қайтгач, уйга вазифадан ташқари, хаттотлик, математика ва сузиш билан шуғулланади. У мазкур вазифаларни бажаришга улгуриш учун соат тонгги бешда уйғониб, соат олтидан қўшимча машғулотларни бажаришга киришади. Унга фақат соат ўнда машғулотларни тўхтатиб, ухлашга рухсат берилади. 

Боланинг онаси фарзанди тарбиясида бир пайтлар отаси уни тарбиялашда қўллаган усуллардан фойдаланган. “Агар у келажакда енгил ҳаётда яшашни истаса, ҳозир машаққатли меҳнатни бажариши лозим”, деб ўз тарбия усулини маъқуллади хитойлик аёл. 

Унинг айтишича, боланинг кун тартибидаги ҳар бир банд унинг ривожланишига қаратилган. Пианино чалишни ўрганиш унинг артистлик қобилиятини ошириб, қизлар билан танишишда қўл келса, математика мантиқан фикрлаши учун ёрдам беради. Аёл қаттиққўлликни боланинг камолотга эришишида энг муҳим омиллардан бири деб ҳисоблайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии