Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

"Sport for tomorrow" футбол фестивалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

1-4 март кунлари Тошкент Шаҳрида Япония футбол ассоцияцияси ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Sport for tomorrow” халқаро ўртоқлик футбол фестивали ўтказилди, деб хабар беради ЎФФ ахборот хизмати.

Ушбу турнирда Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Япония ўсмирлар терма жамоалари иштирок этди. 

Дастлабки турда Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркманистонни йирик — 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Иккинчи учрашувда Япония ҳамда Эрон жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

2 март куни эса иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Дастлаб, Япония U-16 терма жамоаси туркманистонлик тенгдошларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси эса Эрон ўсмирларига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

4 март куни ушбу ўртоқлик турнири доирасидаги сўнгги ўйинларда Эрон - Туркманистон учрашуви 6:0 ҳисобида якунланди.

“Жар” стадионида бўлиб ўтган турнирнинг сўнгги ўйинида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушди. Ўйинда Япония U-16 терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, ушбу халқаро ўртоқлик футбол фестивали ғолиби бўлди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса иккинчи ўрин соҳибига айланди,

Google+
WhatsApp
VK
Telegram