Долзарб мавзулар Абитуриент

Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови май-июнь ойларида ўтади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 07.03.2016, 09:32

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарор қабул қилди.

Фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчиларининг ваколат муддати 2016 йил май-июнда тугаши муносабати билан навбатдаги сайловини ўтказиш муддати 2016 йилнинг май-июнь ойларига белгиланди. 

Бўлажак сайловда 9764 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 99 минг нафардан зиёд маслаҳатчиси сайланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2016 йилнинг 20 мартигача бўлган муддатда сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш, сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарурат бўлганда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш белгиланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии