Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Лионель Месси навбатдаги рекордни ўрнатди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

"Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси Испания чемпионати 28-турида "Эйбар"га қарши (4:0) кечган ўйинда дубль муаллифи бўлиб, жамоасининг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Аргентиналик футболчи жорий мавсумдаги голлар сонини 21 тага етказиб, Испания чемпионати тарихида 8 мавсум давомида 20 ва ундан кўп гол киритган илк футболчига айланди.

Таққослаш учун, 2009 йилда "Реал" сафига келиб қўшилган Криштиану Роналду 7 мавсумда ушбу натижани қайд этган. Шунингдек, Альфредо Ди Стефано, Ференц Пушкаш, Куини ва Тельмо Сарра олти мавсумда 20 ва ундан ортиқ гол киритишган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии