Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Telegram орқали Миграция масалаларида жавоб топиш мумкин

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 10.03.2016, 09:29

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ўзининг Телеграмдаги каналларини ишга туширди.

Энди Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига @migrationuzbot боти ва @migrationuz канали орқали мурожаат қилиш мумкин.

Ушбу бот ёрдамида агентлик Миграция бўлими, Лицензия бўлими хамда Хусусий шартнома бериш бўлимлари фаолиятида фойдаланиладиган форма ва бланклар кўчириб олиш, агентлик қабул кунлари ва манзили ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Шунингдек, унда агентлик фаолиятида кўп бериладиган саволларга жавоблар хам жойлаштирилган.

Бундан ташқари, Вазирлик канали орқали агентлик ҳаётида рўй бераётган янгиликлардан биринчилардан бўлиб бохабар бўлишингиз ҳам мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа