Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Дунё сиёсати саҳнасидаги аёллар

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 10.03.2016, 11:57

Аёл - нафис хилқат,  шу боис кўпчилик аёлларнинг  ўрни сиёсат саҳнасида эмас, балки оила даврасида деб билади. Аммо, бугун дунё сиёсати саҳнасида ўз ўрни, мавқеи ва обрў-эътиборига эга бўлган аёллар анчагина. Келинг, кейинги пайтларда улардан айримлари  атрофида кечаётган шов-шувларга эътибор қаратайлик.

Меркелнинг эрки ўзидами?

Германия канцлери Ангела Меркель нафақат жаҳон  ҳамжамияти, балки ОАВнинг диққат марказида бўлиб келган аёллардан бири. Айни пайтда унинг қочоқлар масаласида юритаётган сиёсати мамлакатнинг ичкарисию ташқарисида турлича баҳоланаяпти. 

Табиийки, Яқин Шарқ минтақаси, хусусан Суриядаги беқарорлик сабаб тинч ва фаровон макон истаб йўлга чиққан муҳожирларни Европа қучоқ очиб кутиб олаётгани йўқ. Ана шундай вазиятда Ангела Меркелнинг биринчилар қаторида қочоқлар масаласига инсонпарварлик нуқтаи назаридан ёндашуви унинг халқаро миқёсдаги нуфузининг ортишига хизмат қилди. Айни пайтда, мамлакат ичида кескин норзиликларга ҳам сабаб бўлди. Жумладан, Бавария федерал ери бош вазири Хорст Зеехофер агар Меркел Германияга қочоқлар ва муҳожирлар оқимни тўхтатмаса, уни федерал конституцион судга беришини айтган.

Ўтган ойда Брюсселда ўтказилган саммитда Европа Иттифоқи расмийларининг асосий эътиборидаги масала ҳам айнан қочоқлар муаммоси бўлди. Мазкур саммит асносида Меркел қочоқларга оид сиёсат масаласида бошқа ҳамкасблари билан ҳисоблашиши лозимлигини англаб етган кўринади. У қочоқлар масаласида Европа Иттифоқи вакиллари қўйган талабларга жиддий қаршилик кўрсатмади. 

Эслатиб ўтамиз, Ангела Меркель мамлакат тарихидаги биринчи аёл канцлер бўлиб, 2005 йилдан бери ҳукуматни бошқариб келмоқда. 

Ҳамма нарса қиролича учун

Буюк Британия қироличаси бутун мамлакат аҳолининг фахру ифтихори саналади. Мамлакат пул бирлигидан тортиб, энг йирик шаҳарлардаги йирик панноларгача унинг нуроний сиймосини учратиш мумкин. Яқинда Лондон метросининг янги йўналиши “Зоти олиялари”нинг номи билан аталадиган бўлди. 

Қиролича Елизавета Иккинчи ўтган ҳафтада Элизабет-лайн деб номланган ушбу янги метро йўналишидаги қурилиши жараёнини кўздан кечириш учун ташриф буюрди.  Тадбирда иштирок этиш учун 89 ёшли қиролича 28 метр чуқурликка махсус лифтда тушиб, бу ерда меҳнати сингган ишчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Лондон мэри Борис Жонсоннинг фикрича янги метро йўналиши пойтахтнинг маркази ва Эбби-вуд, Шенфильд даҳалари жойлашган шарқий ҳудуди ҳамда Хитороу аэропортини  боғлаб туради. 

Лондон метросининг янги йўналишида тўққиз вагондан иборат 200 метрли метро поездлари қатновга қўйилади. Мазкур йўналиш 2019 йилда тўла ишга туширилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда энг узоқ вақтдан бери тахтда ўтириб келаётган монарх мақомига эга бўлган қиролича Елизавета иккинчи 1952 йил 2 февралда  26 ёшида Британия тожини кийган эди. 

Муҳожир отанинг қизи – президент!  

Бразилия миқёсида ўтказилган сўровлар натижасига кўра, сўнгги пайтларда амалдаги давлат раҳбари Дилма Руссефф юритаётган сиёсатни қўллаб-қувватловчилар сони сезиларли даражада ошган. 

Бугунги кунда мамлакат аҳолисининг 21,8 фоизи Руссеффнинг давлат раҳбари сифатида олиб бораётган сиёсатини ижобий баҳолайди. Унинг тарафдорлари сони ўтгнан йилнинг октябрь ойидан бери 5,9 фоизга ошган. 

Миллий транспорт конфедерация ўтказган бу сўровномада октябрь ойида Руссефф хонимни атиги 15,9 фоиз иштирокчилар қўллаб-қувватлашини билдирган эди. Шу тариқа дилма русейни президентлик мансабига номуносиб деб ҳисобловчи фуқаролар миқдори сократилось с 80,7% фоиздан  73,9% фоизгача қисқарган.

Маълумки, жорий йилнинг 5-21 августь кунлари нуфузли  спорт байрами – ХХХ1 Ёзги олимпиада ўйинлари айнан ушбу давлатда ўтиши кўзда тутилган. Кутилмаганда Жанубий Америка минтақасида кенг тарқалган Зика вируси мазкур олимпиада тақдирини ҳийла шубҳа остига қўйди. Бироқ, Дилма Руссефф мазкур вирус Олимпия ўйинларига ҳеч қандай таъсир қилмаслиги, ёзга қадар мазкур хавфли иллат тўла-тўкис бартараф этилишга ишонч билдирди.

Маълумот учун: Дилма Руссефф 1947 йилда болгариялик муҳожир Пётр Руссев оиласида туғилган бўлиб, 2010 йилда ўтказилган президент сайловида 56 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонган. 2014 йилги сайловда 51,6 фоиз овоз тўплаб қайта сайланган.

Пак Кин Хе ўз халқини ҳимоя қилади

Корея Респубикаси Президенти Пак Кин Хе Осиё қитъасидаги тадбиркор ва оқила сиёсатчилардан бири сифатида тан олинади. У мамлакатнинг собиқ раҳбари Пак Чон Хи (1963-1979)нинг қизи бўлиб, 2012 йилда ўтказилган сайловда 51 фоиздан кўпроқ овоз тўплади ва президентлик лавозимини эгаллади.

Пак Кин Хе бошқарувнинг илк йилларидан бошлаб, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида кўзга кўринарли ўзгаришларни амалга оширди. Бироқ, Корея ярим оролидаги сиёсий  вазият аввалгича мураккаб бўлиб қолаётир. Айниқса, кейинги пайтларда Шимолий Корея раҳбарияти жанубга ҳар қачонгидан кўпроқ таҳдид солмоқда. Жорий йил бошидан бери ушбу мамлакатда ўтказилган бир қатор ядро ва ракета синовларидан асл мақсад ҳам Пак Кин Хэ сиёсатига қаратилгани сир эмас. 

Ўтган ҳафтада Пак Кин Хе КХДРнинг ҳар қандай таҳдидларига тайёрлигини ва ўз фуқароларни бундай хавф-хатардан ҳимоя қилишга қодирлигини билдирди. Пак Кин Хэнинг таъкидлашича, КХДР раҳбари Жанубий Корея ҳудудида бир қатор теерактлар уюштиришни ҳам режалаштирган. Бу ахборот манбаи ҳамда теракт қандай кўринишда бўлиши очиқланмаган.

20 феврал куни Жанубий Кореянинг Пэннёндо ороли аҳолиси мазкур хавф-хатар сабабли кўчирилиши мумкилиги хабар қилинганди.  

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея раҳбари февраль ойининг бошларида КХДР томонидан муваффақиятли ўтказилгани таъкидланган водород бомбаси синовларини биринчилар қаторида катта  норозилик ва ташвиш билан кутиб олганди.

Корея яримороли Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, 1945 йили иккига ажралиб кетган бўлиб, бу икки мустақил давлат ўртасидаги низолар шу пайтгача қадар давом этиб келмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии