Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Рашид Ҳолиқов оиласидаги маликаларни қандай сийлайди?

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

“ҲАР ЙИЛ СЮРПРИЗ КУТАМИЗ”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов бу байрамга алоҳида тайёргарлик кўришини доим таъкидлайди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Чунки оиланинг кенжаси Азизахон 8 март Хотин-қизлар байрамини жуда ҳам яхши кўрар экан. Бугун хонанданинг турмуш ўртоғи, 3 ўғил ва 1 қизнинг онаси Саида Холиқова билан суҳбатлашиб, хонанда оиласи маликаларини қандай сюрпризлар билан сийлашини билиб оламиз. 

Байрам тунги 12 дан бошланади

Байрам бизнинг уйда тунги соат ўн иккидан бошланади. Турмуш ўртоғим ва ўғилларим биз ухлагач, билинтирмай гулдасталарни уйга олиб кириб қўйишади. Эрта тонгдан уйқудан уйғонишимиз билан биринчи бўлиб гулларга кўзимиз тушиб, қувонамиз. 

“Бу гал нима совға қилишаркан?”

—  Турмуш ўртоғим ва фарзандларим байрам билан мени биринчи бўлиб табриклашади. Ҳамма байрамларда ўзим истаган совғаларни қабул қилганман. Лекин бу йил нима совға тайёрлашганини билолмадим. Балки энг яхши кўрган атиримни ёки косметик воситалар совға қилишар... Чунки айнан шу нарсалар менинг жону дилим эканини яхши билишади. 

Қизим Азиза байрамга оз қолганда нималар истаётгани ҳақида шаъма қилиб қўяди (кулади). Мисол учун куни кеча янги телефон ҳақида гап бошлаётган эди. Аслида у техникани жуда яхши кўради. Янги уяли алоқа воситалари ҳақида хабар топгани заҳоти ўшани ўзида бўлишини истайди. Шунинг учун менимча байрамга қизимга янги телефон совға қилишса керак, яна ким билади... 

“Байрамда ошпаз бўлганлар...”

8 март байрамида ўз оилавий анъанамиз бор. Ҳаммамиз биргаликда бирор ресторанга борамиз. Ана шундай тадбирларда вақтни хушнуд ўтказиб, совға улашишни яхши кўришади. Лекин бир марта ҳеч қаерга бормаганмиз ва Рашид ака ўз қўллари билан таом пишириб берганлар. Аммо тансиқ таомдан кейин йиғиштириш ишлари барибир ўзимга қолган. Улар ишлаганда мен томоша қилиб ўтиролмайман-ку. Буни ўзлари ҳам сезгач, тинчгина, оворагарчиликларсиз ресторанга борадиган бўлганмиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии