Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Истанбул —Париж рейси йўловчиси ўғлини сумкасида самолётга олиб чиқди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 10.03.2016, 15:10

Истанбул —Париж рейси бўйича парвозни амалга ошираётган Air France авиакомпанияси самолёти бортига чиққан аёл икки ёшли ўғлини қўл сумкасига солиб чиққан, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри.

Рейс йўловчиларидан бири сумканинг ичида нимадир қимирлаётганидан ҳавотирланиб, экипаж аъзоларига хабар берган. Сумка очиб текширилганда, унинг ичида икки ёшли бола борлиги аниқланган. Боланинг онаси унга чипта олишни истамай, қўл сумкасига жойлаштиришни маъқул кўрган. Айни пайтда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа