Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Олимлар барча миллат вакиллари учун бирдек тушунарли юз ифодасини аниқлади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 28.03.2016, 15:12

Америкалик олимлар тили ва маданиятидан қатъий назар барча инсонларга бирдек тушунарли бўлган юз ифодаси қандай бўлишини аниқлади, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Бу юз ифодаси “Йўқ, мен норозиман” каби ҳиссиётларни билдиради. Огайо университети олимлари томонидан ўтказилган мазкур тадқиқот Cognition журналида эълон қилинган. 

“Кайфиятсиз қиёфа”. Олимлар бу юз ифодасини айнан шундай номлади. У бироз кўтарилган қошлар, қимтилган лаблар ва олдинган силжиган иякни ифодалайди.  Олимларнинг айтишича, инсоннинг бу юз ифодасини инглиз, испан, хитой ва ҳатто кўр-соқовлар ҳам тушунади.

Америкалик лингвистлар гуруҳи, шунингдек,ер юзидаги барча тилларга бирдек тааллуқли универсал хусусиятни аниқлашга уринмоқда.  Уларнинг тахмин қилишича, тиллардаги негатив жиҳатларни аниқлаш анча осон. Чунки инсоннинг жаҳлини ифодалаш ҳисси тил пайдо бўлмасидан олдин юзага келган.

Тадқиқотчилар мазкур назарияни исботлаш учун турли миллдат вакилларидан иборат 158 нафар талаба иштирокида синов ўтказди. Уларнинг қаршисига камера қўйилди ва суҳбат ўтказилди. Маълум бўлишича, инсонларнинг жаҳл ва норозиликни ифодалаш усули тили ва маданиятидан қатъий назар бир хил экан.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа